

Мазкур учрашувни малайзиялик Муҳаммад Назми бин Назаруддин бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюрти Муҳаммад Зайрул бин Халил Тан ҳамда япониялик Шисуке Такебе ёрдам беради. Уммонлик Қосим Матар Али ал Ҳатми тўртинчи ҳакам вазифасини бажаради. Учрашув назоратчиси — қатарлик Жасим Муҳаммад ал Ҳайл.
Ўзбекистон – Сурия
"Бунёдкор" стадиони
Ҳакамлар: Муҳаммад Назми бин Назаруддин, Муҳаммад Зайрул бин Халил Тан (иккаласи ҳам — Малайзия), Шисуке Такебе (Япония), Қосим Матар Али ал Ҳатми (Уммон).
Назоратчи: Жасим Муҳаммад ал Ҳайл (Қатар)



