U-20 Осиё кубоги. Индонезия — Ироқ учрашувини тожикистонлик ҳакам бошқаради

Оқил Абдубарноев
1 мар 2023
U-20 Осиё кубогининг 1-туридан ўрин олган Индонезия — Ироқ учрашуви ҳакамлари маълум бўлди.

Мазкур учрашувни тожикистонлик Саъдулло Гулмуроди бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюрти Вафо Караев ҳамда эронлик Фархад Мораввежи ёрдам беради. Кувайтлик Абдуллоҳ Жамали тўртинчи ҳакам вазифасини бажаради. Учрашув назоратчиси — япониялик Нобору Ишияма.

Индонезия – Ироқ

"Локомотив" стадиони

Ҳакамлар: Саъдулло Гулмуроди, Вафо Караев (иккаласи ҳам — Тожикистон), Фархад Мораввежи (Эрон), Абдуллоҳ Жамали (Кувайт).

Назоратчи: Нобору Ишияма (Япония)


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia