UZ

Сўнгги янгиликлар

02:44Миллатлар лигаси. Швециядан 6:0, Туркия Черногорияга мағлуб бўлди, Нидерландия ва Германиядан меҳмонда дуранг ва бошқа натижалар  2 01:52"Реал" қишда Александер-Арнольдни харид қилиш фикридан қайтди  1 01:28ЖЧ-2026 саралаши. Австралия 90+6да мағлубиятдан қутулиб қолди, Қувайт ва Иордания ўзаро дуранг ўйнади  5 00:20"Манчестер Сити" январда Гвардиоланинг клубдаги келажаги бўйича қарор қабул қилишини кутмодқа  0 23:53Ўртоқлик ўйини. Россия Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди  5 23:22"Реал" 21 ёшли ҳимоячи учун 90 млн евро сарфлаши мумкин  3 22:59ЖЧ саралаши. БАА Қатар дарвозасига жавобсиз бешта гол урди. Ўзбекистонга "кела олмаган" Лимадан покер  195 22:39Буффон ўзи билан бирга ўйнаган энг кучли футболчи ким бўлганини айтди  6 21:30ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия Саудия Арабистонини сенсацион тарзда мағлубиятга учратди  21 21:08ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси Эронга қарши камбэк қайд этишга яқин келди, аммо якунда барибир мағлуб бўлди  11 20:33КХДР терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинларни яхши ўтказдик, аммо..."  24 19:59"Милан" "Монпелье" хавбекини қўлга киритмоқчи  0 19:47Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"  149 19:42Влахович Данияга қарши ўйинда жароҳат олди  0 19:10ЖЧ-2026 саралаши. Сафарда қийинчилик билан уч очко қўлга киритдик  60

U-20 Осиё кубоги ҳақида нималарни билишимиз лозим? Янгиликлар

U-20 Осиё кубоги ҳақида нималарни билишимиз лозим?

2023 йилги қитъа мусобақаси Ўзбекистонда ўтказилади.

U-20 Осиё кубоги Осиё Футбол Конфедерацияси томонидан ҳар икки йилда бир маротаба ўтказиладиган 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги қитъа мусобақаси ҳисобланади. 2023 йилда ўтказиладиган мусобақа 41-маротаба ташкил этилмоқда. Бироқ бу 20 ёшгача бўлган турнир сифатида илк бор ўтказилади, сабаби ОФК 2023 йилдан бошлаб турнирда иштирок этиш ёшини 19 дан 20 ёшга ўзгартиришни таклиф қилди. Бундан ташқари, турнир номи "ОФК U-19 чемпионати"дан "ОФК U-20 Осиё Кубоги"га ўзгартирилди. 2021 йилнинг 25 январида ОФК COVID-19 пандемияси туфайли 2020 йилги U-19 Осиё чемпионати бекор қилинди ҳамда Ўзбекистон 2023 йилги турнирга мезбонлик ҳуқуқини сақлаб қолишини эълон қилди.

Турнирда жами 16 та жамоа иштирок этади. Мусобақанинг сўнгги босқичларига қадар етиб борган энг яхши тўрт терма жамоа 2023 йилда Индонезияда бўлиб ўтадиган 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатига Осиё вакиллари сифатида йўлланмани қўлга киритади. Индонезия эса мезбон сифатида автоматик равишда кичик мундиалда иштирок этади. Агарда Индонезия U-20 Осиё кубогининг ярим финалга чиқа олса, чорак финалда мағлуб бўлган 4 та иштирокчи ўртасида плей-офф босқичи ўтказилади ва ғолиб жамоа U-20 жаҳон чемпионатига йўлланма соҳибига айланади.

Мусобақада энг кўп чемпионликни Жанубий Корея қўлга киритган, уларда 12 та титул мавжуд. Саудия Арабистони ёшлари эса амалдаги шоҳсупа эгаси саналади, улар 2018 йил чемпионликни қўлга киритган, умумҳисобда эса 3 марта ғолиблик нашидасини сурган.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг энг яхши натижаси финал ҳисобланиб, Саудия мезбонлик қилган 2008 йилги турнирда Аҳмад Убайдуллаев шогирдлари ҳал қилувчи баҳсда БААга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган. Кенжа Тўраев терма жамоамиз сафида гол урган бўлса, амирликлар таркибида Аҳмад Халил дубль қайд этганди. Ўша мусобақада Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Fair Play соҳибига айланган ҳамда Мисрда ўтказиладиган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритган. 

2018 йилги сўнгги турнирда ёшларимиз иштирок этмаган, сабаби улар саралаш босқичида Тожикистондан ортда қолиб, мусобақа билан эрта хайрлашганди.

Саралаш босқичи

Формат ўзгариши

ОФК Ижроия қўмитаси ОФК мусобақалар қўмитаси томонидан илгари сурилган бир қанча стратегик тавсияларни маъқуллади. Шулардан бири ОФКнинг ёшлар ўртасидаги мусобақаларида минтақаларга ажратиш тамойилларининг бекор қилиниши бўлди.

Саралашда ОФКга аъзо 47 ассоциациядан жами 44 та жамоа мусобақада иштирок этди. Турнир мезбони Ўзбекистон автоматик тарзда финал босқичига йўлланма олганига қарамай, саралаш босқичида ҳам иштирок этишга қарор қилди. 44 та жамоа бештадан 4 гуруҳга ва тўрттадан 6 та гуруҳга ажратилиб, жамоалар 2018 йилги 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичи ва саралашдаги натижаларига кўра тоифаланди.


Иштирокчи жамоалар

"А" гуруҳи

Ўзбекистон, Индонезия, Ироқ, Сурия

Ўзбекистон ёшлари ўз майдонларида ўтказилаётган турнирда чемпионликни қўлга киритишга аҳд қилган бўлса, ажабмас, бироқ илк навбатда улар "А" гуруҳидаги рақибларининг синовидан ўтиб олиши талаб этилади, чунки қолган жамоалар ҳам плей-офф босқичига учун жон-жаҳдини беришади.

Шу билан бирга, 1961 йил ягона чемпионлигини қўлга киритган Индонезия саралаш босқичининг "F" гуруҳида Вьетнам, Шарқий Тимор ва Гонгконгни ортда қолдириб, пешқадамликни қўлга киритди.

1994 йилги чемпион Сурия ва беш карра мусобақа ғолиби бўлган Ироқ ёшлари эса "D" ва "H" гуруҳларида иккинчи ўринни эгаллади.

Бироқ финал босқичи буткул бошқача тарзда ўтказилади ва барча тўрт жамоа ғолиблик учун кураш олиб бориши ва хатога йўл қўймасликка интилиши табиий.


"B" гуруҳи

Қатар, Австралия, Вьетнам, Эрон

Собиқ чемпионлар ҳисобланган Қатар ва Эрон, 2010 йилги вице-чемпион Австралия ва 2016 йилги ярим финалчи Вьетнамни ўзида жамлаган мураккаб гуруҳ.

Қолаверса, гуруҳдаги жамоалардан учтаси саралашда 100 фоизлик натижа қайд этиб, гуруҳ пешқадами сифатида ҳал қилувчи босқич чипталарини қўлга киритди.

Жумладан, Қатар саралашнинг “B” гуруҳида Непал, Бутан, Бангладеш ва Баҳрайн устидан ғалаба қозониб, жами 14 та гол урди ва ўз дарвозасидан бор-йўғи битта тўп ўтказиб юборди.

Эрон ҳам бизда худди шундай таассурот қолдирди, форслар "J" гуруҳида 9 очко билан пешқадамга айланди, Австралия эса "H" гуруҳида ишончли ҳаракат қилиб, уч бор ғалабага эришди.

Вьетнам эса "F" гуруҳида қатнашиб, финал босқичига йўл олган энг яхши бешта иккинчи ўрин соҳибларидан бирига айланди. Шунга қарамай, жанубий-шарқий осиёликлар барча ёш тоифаларида қандай кучга эга бўлиб бораётганини гувоҳи бўлиб боряпмиз.


"C" гуруҳи

Жанубий Корея, Тожикистон, Иордания, Уммон

12 марта чемпион бўлиб, беш марта иккинчи ўринни эгаллаган, жами 27 бор энг яхши тўртта жамоа қаторидан жой олган "йўлбарслар" “C” гуруҳидан чорак финалга чиқиш учун асосий фаворит саналади.

Корейслар саралашда қийинчиликка дуч келишмади, улар Шри-Ланка, Мўғулистон ва Малайзия устидан ғалаба қозониб, "E" гуруҳида биринчи ўринни эгаллади. 

Корея Республикасининг “C” гуруҳидаги рақиблари ўзларининг бой тарихлари билан мақтана олмасалар-да, етарлича қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилиб кўришади, сабаби уларнинг барчаси саралаш босқичини пешқадам сифатида якунлаган.

2016 ва 2018 йиллардаги турнирларда чорак финалга қадар бора олган Тожикистон саралашнинг "I" гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Иордания эса "D" гуруҳида ғолиб бўлди.

Уммон гарчи саралашда Афғонистонга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса-да, "G" гуруҳида биринчи бўлди ва финал босқичида улар саралашда орттирган тажрибасига таянади.


"D" гуруҳи

Саудия Арабистони, Япония, Хитой, Қирғизистон

Амалдаги чемпион Саудия Арабистони ва Хитой саралаш босқичининг "А" гуруҳида ўзаро тўқнаш келишди ва ўшанда саҳро вакиллари беллашувни 1:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилганди.

Ажабланарлиси шундаки, фақатгина бир марта - 2016 йилда чемпионликни қўлга киритган Япониянинг гуруҳда мавжудлиги гуруҳга янада шиддат тақдим этади.

Гарчанд мезбон саралашда Ўзбекистон Саудия ва Хитойни ортда қолдирган бўлса-да, уларнинг натижаси автоматик финал босқичидаги иштироки сабаб инобатга олинмади. Шу сабабли, Саудия Арабистони "А" гуруҳида биринчи ўрин соҳиби, Хитой эса энг яхши иккинчи ўринни эгаллаган бешта жамоадан бири сифатида 16 жамоа қаторидан ўрин олди, Япония эса тўртта ғалаба билан "C" гуруҳида тенгсиз бўлди.

Саудия Арабистони тўртинчи чемпионликни қўлга киритиш ҳамда амалдаги титулни сақлаб қолиш учун курашади, Хитой ёшлари эса 1985 йилда ушбу кубокни қўлга киритган.

Қирғизистон Республикаси финал босқичида иккинчи маротаба иштирок этади, аммо Марказий Осиё жамоаси саралашда БААни ортда қолдирди, демак қолганларга ҳам сюрприз ҳозирлаши мумкин.


Саралаш босқичи тўпурари

Канта Чиба (Япония) — 9 та

2003 йилда таваллуд топган марказий ҳужумчи айни дамда ижара асосида J2 лигада иштирок этувчи "Токушима" клуби сафида тўп тепади.



Турнирнинг энг қиммат ўйинчилари

Сон Жин Кан (Жанубий Корея) — 500 минг евро

Ўнг қанот ярим ҳимоячиси айни дамда "Сеул" шарафини ҳимоя қилади. 


Бекназ Алмазбеков (Қирғизистон) — 500 минг евро

Эндигина 17 ёшни қарши олган чап қанот ярим ҳимоячиси Туркиянинг "Галатасарой" ёшлар клуби сафида тўп тепади.


Стадионлар

"Бунёдкор" стадиони (Тошкент) — 34000 томошабинга мўлжалланган.

Мусобақанинг 8 та ўйинини қабул қилади, шу жумладан, Ўзбекистон – Сурия ўртасидаги 1-тур ҳамда финал учрашуви ўтказилади.

1. "А" гуруҳи. Ўзбекистон – Сурия. 1 март, 19:00

2. "Д" гуруҳи. Саудия Арабистони – Қирғизистон. 3 март, 17:00

3. "А" гуруҳи. Ироқ – Ўзбекистон. 4 март, 19:00

4. "Д" гуруҳи. Хитой – Саудия Арабистони. 6 март, 17:00

5. "С" гуруҳи. Жанубий Корея – Тожикистон. 8 март, 17:00

6. Чорак финал. "А" гуруҳи ғолиби – "Б" гуруҳи 2-ўрин соҳиби, 11 март, 19:00

7. Ярим финал. А1/Б2 – С1/Д2. 15 март, 19:00

8. Финал

"ЖАР" стадиони (Тошкент) — 8500 томошабинга мўлжалланган.

Мусобақанинг 9 та ўйинини, шу жумладан, чорак ва ярим финал баҳсларини қабул қилади.

1. "С" гуруҳи. Жанубий Корея – Уммон. 2 март, 15:00

2. "Д" гуруҳи. Япония – Хитой. 3 март, 15:00

3. "С" гуруҳи. Иордания – Жанубий Корея. 5 март, 15:00

4. "Д" гуруҳи. Қирғизистон – Япония. 6 март, 15:00

5. "Б" гуруҳи. Қатар – Австралия. 7 март, 15:00

6. "Д" гуруҳи. Хитой – Қирғизистон. 9 март, 17:00

7. Чорак финал. "Б" гуруҳи ғолиби – "А" гуруҳи 2-ўрин соҳиби. 11 март, 15:00

8. Чорак финал. "С" гуруҳи ғолиби – "Д" гуруҳи 2-ўрин соҳиби. 12 март, 15:00

9. Ярим финал. Б1/А2 – Д1/С2. 15 март, 15:00

"Локомотив" стадиони (Тошкент) — 8000 томошабинга мўлжалланган.

Мусобақанинг 9 та ўйинини, шу жумладан, чорак финалнинг битта учрашувини қабул қилади.

1. "А" гуруҳи. Индонезия – Ироқ. 1 март, 17:00

2. "С" гуруҳи. Тожикистон – Иордания. 2 март, 17:00

3. "А" гуруҳи. Сурия – Индонезия. 4 март, 17:00

4. "С" гуруҳи. Уммон – Тожикистон. 5 март, 17:00

5. "А" гуруҳи. Ироқ – Сурия. 7 март, 19:00

6. "С" гуруҳи. Иордания — Уммон. 8 март, 17:00

7. "Д" гуруҳи. Саудия Арабистони – Япония. 9 март, 17:00

8. Чорак финал. "Д" гуруҳи ғолиби – "С" гуруҳи 2-ўрин соҳиби. 12 март, 19:00

"Истиқлол" стадиони (Фарғона) — 20200 нафар томошабинга мўлжалланган.

Мусобақанинг 6 та гуруҳ босқичи ўйинини, шу жумладан, Ўзбекистон – Индонезия ўртасидаги 3-тур учрашувини қабул қилади.

1. "Б" гуруҳи. Астралия – Вьетнам. 1 март, 15:00

2. "Б" гуруҳи. Қатар – Эрон. 1 март, 19:00

3. "Б" гуруҳи. Эрон – Австралия. 4 март, 15:00

4. "Б" гуруҳи. Вьетнам – Қатар. 4 март, 19:00

5. "Б" гуруҳи. Вьетнам – Эрон. 7 март, 15:00

6. "А" гуруҳи. Ўзбекистон – Индонезия. 7 март, 19:00

Чипталар

Чипталарни стадион кассаларида ёки онлайн сотиб олишингиз мумкин.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика