U-20 ўртоқлик ўйини. Бугун Осиё чемпионлари Россияга қарши ўйнайди

Eldor Akmurzayev
28 мар 2023
Бугун, 28 март куни 20 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё Кубогида зафар қучган Ўзбекистон термаси Россия билан баҳслашади.

Учрашув 12:00 да “Жар” стадионида ўтиши режалаштирилган. Аввалроқ, Равшан Ҳайдаров мазкур ўйин учун футболчилар қайдномасини эълон қилганди.

Дарвозабонлар: Эдем Неманов, Асрорбек Кенжаев, Отабек Боймуродов.

Ҳимоячилар: Маҳмуджон Маҳамаджонов, Саидафзалхон Ахроров, Жаҳонгир Ўрозов, Жавохир Отамуродов, Диёрбек Ортиқбоев, Иззатилло Пўлатов, Зафармурод Абдираҳматов, Абубакир Ашуров.

Ярим ҳимоячилар: Шерзод Эсанов, Аббос Файзуллаев, Шаҳзодбек Раҳматуллаев, Нодирбек Абдураззоқов, Шаҳзод Акрамов, Шаҳзод Неъматжонов, Беҳруз Асқаров, Шахриёр Жабборов, Музаффар Мўминов, Азиз Холмуродов, Умид Султонов.

Ҳужумчилар: Пўлатхўжа Холдорхонов, Асадбек Жўрабоев, Маҳмуд Жўрабоев.

"Локомотив"нинг асосий дарвозабони ва "Спартак" жокери — Тошкентда ўтказиладиган Ўзбекистон ва Россия U-20 терма жамоалари ўртасидаги учрашувга меҳмон жамоадан кимлар ташриф буюради?


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia