

Бугун Осиёнинг икки жамоаси - Саудия Арабистони билан Жанубий Корея навбатдаги тур учрашувини ўтказади. U-19 Осиё чемпионатининг амалдаги ғолиби Саудия Арабистони Мали билан куч синашса, Жанубий Корея ЖАР ёшларига қарши баҳс олиб боради. Ҳар икки учрашув 23:30да старт олади. Катта эҳтимол билан "Спорт" ТВ мана шу ўйинлардан бирини тўғридан-тўғри намойиш этади.
Кеча Қатар Украинага қарши баҳс олиб бориб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Осиёнинг тўртинчи вакили Япония эса 2-турда Мексикани йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Қуйида кечаги ўйинлардан энг яхши суратларни тақдим этамиз.













