U-20 ЖЧ. Аргентина — Ўзбекистон учрашуви чипталари сотиб бўлинди, ҳамюртларимизни машҳур клуб скаути кузатиб боради
20 май 2023 05:57
Янгиликлар
U-20 ЖЧ. Аргентина — Ўзбекистон учрашуви чипталари сотиб бўлинди, ҳамюртларимизни машҳур клуб скаути кузатиб боради
"А" гуруҳидан ўрин олган очилиш учрашуви Тошкент вақти билан 21 майга ўтар кечаси соат 02:00 да бошланади. Мазкур ўйин "Estadio Único Madre de Ciudades"да бўлиб ўтади.
30 мингдан 42 минг томошабинни ўз бағрига сиғдира оладиган мазкур стадионга чиқарилган барча чипталар сотилгани айтилмоқда. Ушбу ўйингоҳда, шунингдек, Янги Зеландия — Гватемала учрашуви ҳам бўлиб ўтади.
Championat.asia маълумотларига кўра, дунёга машҳур клублардан бири скаути бўлажак учрашувда айнан Ўзбекистон терма жамоа футболчиларини кузатиб боради.
Ушбу скаут билан Аргентинада суҳбат давомида сайтимиз ходими терма жамоамиздан Саудия Арабистони амалга оширган ишни кутаётганини айтган, скаут эса Ўзбекистондан Саудия Арабистони эмас, балки Марокашнинг натижасини кутаётганини таъкидлаб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Саудия Арабистони Аргентинани мағлуб этганди, Марокаш эса ярим финалга қадар етиб борган.
Бўлажак учрашув Тошкент вақти билан 21 май куни соат 02:00 да бошланади.
Фикрлар