U-20 ЖЧ. 1/8 финал олдидан Сан-Хуанда зилзила қайд этилди. Ер силкиниши Ўзбекистон терма жамоаси жойлашган шаҳарда ҳам сезилган
30 май 2023 18:50
Янгиликлар
U-20 ЖЧ. 1/8 финал олдидан Сан-Хуанда зилзила қайд этилди. Ер силкиниши Ўзбекистон терма жамоаси жойлашган шаҳарда ҳам сезилган
Сан-Хуан шарҳрида нимчорак финалнинг икки учрашуви бўлиб ўтади.
Кеча Аргентинанинг Сан-Хуан провинциясида маҳаллий вақт билан соат 12:02 да рихтер шкаласи бўйича 4,8 магнитудали ер силкиниш ҳолати қайд этилган.
Ушбу шаҳарда U-20 жаҳон чемпионати 1/8 финали доирасида Колумбия — Словакия ҳамда Аргентина — Нигерия учрашувлари ўтказилади.
Зилзила, шунингдек, Сан-Луис, Ла-Риоха ва Мендосада ҳам сезилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси нимчорак финал баҳсини Мендоса шаҳрида ўтказади. Исроилга қарши беллашув Тошкент вақти билан 31 майга ўтар кечаси соат 02:00 да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар