

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мундиалнинг очилиш баҳсида мезбон Аргентинага қарши майдонга тушади. "Estadio Unico Madre de Ciudades" стадионида ўтадиган баҳс Тошкент вақти билан тунгги соат 02:00да бошланади.
Ўзбекистон терма жамоаси ушбу баҳсда тўлиқ кўк рангли формада, дарвозабон эса тўқ сариқ формада ўйнайди.
U-20 Жаҳон чемпионати, 1-тур
Аргентина - Ўзбекистон
21 май 2023 йил. Сантьяго дель Эстеро, "Estadio Unico Madre de Ciudades" стадиони. 02:00 (Узрепорт ТВ LIVE)
Ҳакамлар: Франсуа Летексие (Франция), Сирил Мунье (Франция), Меҳди Раҳмуни (Франция), Боу Абдулазиз (ЖАР).



