UZ

Сўнгги янгиликлар

17:18Ўзбекистон КХДРга қарши баҳс олдидан расмий машғулот ўтказди  2 17:04Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ироқ билан муроса кўчасини танлади  4 16:49Футзал бўйича Олий лига. "Оил Стар" "Сурхон" дарвозасига "хоҳлаганича" тўп киритди  0 16:30Қирғиз Республикаси термаси бош мураббийи: "Эртага топ-футболчилардан иборат Эронга қарши майдонга тушамиз"  5 16:01Сречко Катанец: "Эртага майдонга тушадиган футболчилар ўзини кўрсатиш вақти келди" (матбуот анжумани)  32 15:3420 млн фунтга сотиб олинган "Челси" футболчиси кетишига ишора қилмоқда  0 15:13Футзал бўйича Олий лига. 8 та гол урилган ўйинда "Насаф" "Пахтакор"ни енгди  0 14:58Тожикистон ва Афғонистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:18"Челси" Та учун курашда "Барселона" ва "Реал"ни ютиб чиқди  2 13:50Погба Англия Премьер-лигасига қайтиши мумкин  0 13:23"Арсенал" Рафиньянинг трансфери учун катта маблағ ажратишга тайёр  3 12:58Футзал бўйича Олий лига. БМБ "Бунёдкор"га нақд 12 та гол урди!  0 12:33Эшитдик-да! "Нефтчи" Алижоновга қизиқиш билдиряпти, Болтабоев келишиб бўлди  5 12:16Битта хатони учинчи маротаба такрорлаётган ЎФА!  16 12:06"Ливерпуль" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  1

U-19 чемпионатининг янги мавсумига қуръа ташланди. Аввалги мавсумларда қайси жамоа ёшлари муваффақиятли натижага эришган? Янгиликлар

U-19 чемпионатининг янги мавсумига қуръа ташланди. Аввалги мавсумларда қайси жамоа ёшлари муваффақиятли натижага эришган?

Теглар :  U-19 чемпионати
Бугун U-19 чемпионатининг янги мавсумига қуръа ташланди.

Қуръага кўра, қуйидаги жамоалар дастлабки турда ўзаро рўбарў келишади.

Янги мавсум аввалида ушбу ёш тоифасида ўтказилган мусобақа тарихини ёдга олишга қарор қилдик.

2018 йилда илк бор 18 ёшгача бўлган тоифада ташкил этилган турнир қизиқарли беллашувларга бой бўлди. 12 та клуб икки давра давомида кураш олиб борди ва якунда Қаршининг "Насаф" клуби U-18 чемпионатининг дастлабки ғолибига айланди. Қаршиликлар 22 ўйинда 50 очко жамғарди. Улардан бир очко кам тўплаган "Навбаҳор" ёшлари кумуш медаль соҳибига айланди. Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси ёшлари эса бронза медалларига эга чиқди.

U-18 МУСОБАҚА ЖАДВАЛИ:

  ЖАМОА

 Ў

 Ю

 Д

 М

 ТН

 О

 НАСАФ

 22

 16

 2

 4

 75-20

 50

 НАВБАҲОР

 22

 16

 1

 5

 54-39

 49

 НЕФТЧИ

 22

 15

 2

 5

 54-38

 47

 ПАХТАКОР 

 22

 14

 3

 5

 51-22

 45

 ЛОКОМОТИВ 

 22

 12

 2

 8

 75-50

 38

 БУНЁДКОР 

 22

 11

 3

 8

 43-36

 36

 МЕТАЛЛУРГ 

 22

 9

 4

 9

 41-38

 31

 СЎҒДИЁНА

 22

 6

 3

 13

 20-58

 21

 ҚИЗИЛҚУМ 

 22

 5

 3

 14

 35-68

 18

 АГМК   

 22

 5

 3

 14

 24-47

 18

 ҚЎҚОН-1912

 22

 4

 2

 16

 22-53

 14

 БУХОРО

 22

 3

 4

 15

 23-49

 13


Орадан бир йил ўтиб, ёш "аждарлар" яна чемпионликни ўз қўлида сақлаб қола олди. Олимпия тизимида ўтган мусобақада яна наманганликлар 2-ўрин билан кифояланишди. Финалда "Навбаҳор" ёшларида қаршиликларга 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. 3-ўрин учун кечган беллашувда эса "Чиғатой" клуби пенальтилар сериясига кўра "Бунёдкор"ни мағлуб этди (2:2, пенальтилар серияси — 4:3).

2020 йилги мавсумда "Насаф" хет-трикка эришди. Пандемия сабабли бир давра давом этган мусобақада қаршиликларга қаршилик қиладиган клуб топилмайди. Тақдирни қарангки, "Навбаҳор" ҳам иккинчи ўрин борасида хет-трикни қайд этди. Наманганликлар чемпиондан 1 очко ортда қолди. Учинчи ўрин эса "Локомотив" ёшларига насиб этди. Турнир давомида 13 ўйинда 10 та гол билан "Пахтакор" ўйинчиси Ботир Ирисметов тўпурар бўлди.

Аввалги мавсумида 14 та клуб қатнашган бўлса, 2021 йил жамоалар сони 24 тага етди. Ниҳоят, чемпион ҳам ўзгарди. Фарғонанинг "Нефтчи" клуби 55 очко билан мусобақада зафар қучди. "Пахтакор" иккинчи, "Навбаҳор" бу гал учинчи ўрин билан кифояланди. "Насаф" эса кучли учликдан жой ололмади. "Навбаҳор" ўйинчиси Асадбек Жўрабоев 21 гол билан тўпурарга айланди.

2022 йил 19 ёш тоифасида ўтказила бошлаган турнирда "Навбаҳор" ёшлари илк чемпионлигини қўлга киритди. Наманганликлар 22 учрашувда 49 очко жамғаришга муваффақ бўлди. "Пахтакор" кетма-кет иккинчи марта кумуш медаль соҳибига айланган бўлса, "Андижон" жамоаси кучли учликни якунлади. ОКМК футболчиси Бобур Абдураҳмонов 16 та гол билан тўпурарлар рейтингида энг юқори натижани қайд этди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика