U-17 Осиё кубогига қуръа ташлаш механизми маълум бўлди

Omonjon To`xtamirzayev
17 дек 2024
Осиё футбол конфедерацияси 2025 йилнинг апрель ойида Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташлаш маросими механизми ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, 2025-йил 23-январ куни ўтказиладиган қуръада жамоалар 4 та саватчага ажратилган бўлиб, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси 2-саватчадан ўрин олган:

1-саватча
Саудия Арабистони (мусобақа мезбони)
Япония
Корея Республикаси
Эрон

2-саватча
Австралия
Яман
Ўзбекистон
Тожикистон

3-саватча
Таиланд
Ветнам
Ўмон
Афғонистон

4-саватча
Хитой
Индонезия
КХДР
БАА

Маълумот ўрнида, ОФК жамоаларни саватчаларга ажратишда сўнгги учта Осиё кубогида (Ҳиндистон-2016, Малайзия-2018 ва Таиланд-2023) эришилган натижаларни ҳисобга олган.

Мазкур мусобақа Қатарда бўлиб ўтадиган 17 ёшгача футболчилар ўртасидаги ФИФА Жаҳон чемпионатига саралаш вазифасини ўтаб беради. Мусобақанинг энг яхши 8 та жамоаси 2025-йилги ўсмирлар ўртасидаги мундиалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: UFA