U-17 Осиё кубоги. Қўшниларимиз сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқариб, пенальтилар сериясида мағлуб бўлди

Khoja
15 апр 2025
Саудия Арабистонида U-17 Осиё кубогининг чорак финал учрашувлари якунланди.

Чорак финалнинг сўнгги баҳсида Тожикистон U-17 термаси Корея Республикасига қарши баҳс олиб борди.

Учрашувда дастлаб кореяликлар ҳисобни очишди. Шундан сўнг Иброҳимзода ва Назриев голлар уриб, Тожикистонни олдинга олиб чиқди. Бироқ баҳснинг 90+9 дақиқасида Корея Республикаси вакили Жеонг пенальтидан унумли фойдаланди ва ҳисобни 2:2 кўринишга келтирди. Пенальтилар сериясида эса омад кореяликлар томонида бўлди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.



Ярим финал жуфтликлари:

Ўзбекистон — КХДР

Корея Республикаси — Саудия Арабистони.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia