2020 йилги U-16 Осиё чемпионати финал босқичи Баҳрайнда бўлади

Narzulla Saydullayev
17 сен 2019
Бугун Куала Лумпурда ОФК Мусобақалар қўмитасининг илк йиғилиш ўтказилди ва унда U-16 Осиё чемпионати баҳсларини қабул қилиш учун ариза берган мамлакатлар ичида Баҳрайн номзоди маъқулланди.

Шу тариқа 2020 йилги ўсмирлар ўртасидаги қитъа чемпионати Баҳрайнда бўлиб ўтади.

Маълумот учун, бу мусобақа кейинги йил 16 сентябрь - 3 октябрь оралиғида ўтказилади.

Баҳрайн ўсмирлар терма жамоаси айни пайтда Тошкентда бўлиб турибди. Жамоа эртага Тошкентда бошланадиган саралаш баҳсларида иштирокини бошлайди. Қизиғи Баҳрайн саралашда қандай натижа қайд этса ҳам Осиё чемпионатида иштирок этади.



2020 йил Ўзбекистонда Осиё чемпионати бўлиб ўтади        


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia