U-16 Осиё чемпионати. Бугун Ўзбекистон Таиланд билан ўйнайди
17 сен 2016 08:53
Янгиликлар
U-16 Осиё чемпионати. Бугун Ўзбекистон Таиланд билан ўйнайди
Бугун, 17 сентябрь куни Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Ҳиндистонда ўсмирлар ўртасидаги U-16 Осиё чемпионатида ўз иштирокини бошлайди.
Қитъа биринчилигида Осиёнинг энг кучли 16 терма жамоаси иштирок этмоқда. Улар орасида Темур Олимхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлари ҳам бор. Ўсмирларимиз "D" гуруҳида Таиланд, КХДР ва Яман билан куч синашишади.
Мусобақада ярим финалга чиққан тўрт терма жамоа кейинги йил Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган U-17 Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.
Ўзбекистон ўсмирлари бугун Таиландга қарши баҳс олиб боришади. Мазкур учрашув Тошкент вақти билан соат 19:30да бошланади. Гуруҳдаги иккинчи учрашув КХДР ва Яман ўртасида бўлиб ўтади. Бу ўйин соат 16:30да старт олади.
"D" гуруҳи
17 сентябрь
15:30 - КХДР - Яман
19:30 - ЎЗБЕКИСТОН - Таиланд
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар