Тюрамнинг ўғли "Боруссия"га йўл олди

"Генгам" ҳужумчиси Маркус Тюрам расман мюнхенгладбахнинг "Боруссия" клубига ўтди.

21 ёшли франциялик янги жамоаси билан 4 йиллик шартномага имзо чекди. Тюрам "Боруссия М"да 10-рақамда ўйнайди. 

Аввалроқ, трансфер нархи 13 млн. евро бўлиши ҳақида маълум қилинганди. 

Маркус – франциялик таниқли собиқ футболчи Лилиан Тюрамнинг ўғли. У ўтган мавсум Лига 1да 32 та ўйин ўтказди (9 та гол, 3 та ассист). 



Манба: twitter.com/borussia_en