Тухель ПСЖнинг асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди

Mirjalol Normatov
12 янв 2019, 12:59
ПСЖ раҳбарлари ярим ҳимоячи Юлиан Вайглнинг трансфер ишлари билан шуғулланишмоқда.

"Sky Sports" хабарига кўра, парижликлар бош мураббийи Томас Тухель "Боруссия"нинг 23 ёшли футболчисини асосий трансфер мақсад қилиб олган. Вайгл жамоадан кетиши мумкин бўлган Адриен Рабьонинг ўрнида ўйнаши мумкин.

Вайглнинг "арилар" билан шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports