Тухель: "Ўзимизга ўзимиз гол ургандек бўлдик"
01 окт 2023 12:23
Янгиликлар
Тухель: "Ўзимизга ўзимиз гол ургандек бўлдик"
"Ўйиннинг менталитети, руҳи, тезлиги - иккинчи бўлимдан кейин яхшироқ ўтди. Мана нима сабабдан биз камбэкка ҳақли эдик. Ўйинни яхши бошладик ва вазиятга ҳам эга бўлдик. Кейин жуда кам ҳаракат қилдик ва хатоларга йўл қўя бошладик.
Балки муаммо ўйиндадир. Муаммо йўқ, барча масъулиятни бўйнимга оламан. Ўтказиб юборилган голларда индивидуал жиҳатдан бўш ҳаракат қилдик. Поульсеннинг вазиятида эса бир нарсани тушунмаяпман, нима сабабдан Ким тўпни олиб қўйишни истамади. Упамекано эса Опенда учун бўш ҳудуд очиб берди. Умуман олганда ўзимизга ўзимиз гол ургандек бўлдик.
Иккинчи гол вазиятида эса ҳатто бурчак тўпи ҳам бўлмаганди, Ульрайх вазиятни нотўғри баҳолади. У ёмон ҳаракат қилгани йўқ, барча хато қилиб туради. Кийим алмаштириш хонасидаги суҳбат анчагина ғазабга бой бўлди. Бироқ бугунги саволлар ғурур, реакция ва характерга боғлиқ. Биз кетма-кет икки марта "Лейпциг"га мағлуб бўлдик. Бунга яхши реакци кўрсатиш керак", - деди Тухель.
Фикрлар