

"Челси" бош мураббийи Томас Тухель "Лестер"га қарши ўйинда жамоасини майдондан туриб бошқара олмайди. Мураббийнинг Англия футбол ассоциацияси қарори бўйича берган апелляция рад этилди.
Эслатиб ўтамиз, Англия футбол ассоциацияси "Тоттенхем"га қарши ўйиндан кейинги даханаки жанг учун Тухелни 35 минг фунт жарима тортиб, битта ўйинга четлатганди.
Маълумот учун, "Челси" "Лестер" ўртасидаги қарама-қаршилик 27 август куни соат 19:00 да ўтказилади.



