

"Мен аллақачон бу алмашинувга розилик бергандим. Аммо клублар ҳамон келишиб олишгани йўқ. Бу савол очиқлигича қолмоқда. Шу боисдан Курзава "Лилль" билан ўйин қайдномасига киритилмайди", — деди германиялик мутахассис.
Жорий мавсум 27 ёшли Де Шильо "кекса синьора" сафида тўққиз ўйин ўтказди (футболчи ҳозир жароҳатланган). Унинг тенгдоши Курзава эса ПСЖ учун 14 баҳсда майдонга тушган.



