Озарбайжон чемпионати. "Сумқайит" меҳмонда етакчилардан бирини мағлуб этди, Абдихолиқов ғалаба голини урди!

Alisher
16 мар 2025
Озарбайжон чемпионати 27-тур доирасидаги "Турон" — "Сумқайит" ўйини бўлиб ўтди.

Ўйин меҳмонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Қувонарлиси, ғалаба голини "Сумқайит" ҳужумчиси Бобир Абдихолиқов урди. Асосий таркибда майдонга тушган ҳамюртимиз 77-дақиқада захирага олинди. "Сумқайит"нинг яна бир ўзбекистонлик ўйинчиси Жасур Жалолиддинов эса захирада қолдирилди.


16 мар 2025, 19:30
Turan — Sumqayıt
1 – 2
Тугади



AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia