"Турон" сербиялик тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузди

Narzulla Saydullayev
16 фев 2021
Суперлига янги мавсумига қизғин руҳда тайёргарлик олиб бораётган "Турон"нинг трансферлари давом этмоқда.

Хусусан бугун сербиялик тажрибали ҳимоячи Даян Поньевич клуб билан бир мавсумга мўлжалланган битимга имзо чекди.

Даян Поньевич бугунга қадар "Пролетер", "Марсония 1909", "Вождовац", “Бачка Топола", "Одзаки" каби клублар сафида ҳаракат қилган.

"Турон" футбол клуби Даян Поньевичга клубдаги фаолиятига улкан зафарлар тилайди.




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: "Турон" матбуот хизмати