

Мезбонлар сафида ўзбекистонлик ўйинчилар Одил Абдумажидов, Шохбоз Умаров, Беҳруз Асқаров (32-дақиқада алмаштирилди) ва Хуршид Мухторов ҳаракат қилди. Беҳруз Асқаров (24) ва Хуршид Мухторов (90+1) ҳакам томонидан огоҳлантирилди. Қайд этиш керакки, меҳмонлар 48-дақиқадаги четлатиш сабаб бир киши кам бўлиб қолишди.
Эндиликда "Қайрат" ҳисобида 7 очко мавжуд ва у турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда, "Турон" эса 3 очко билан ўртада жойлашган.
29 мар 2025, 16:00
Turan — Kairat

1 – 2
Тугади






