UZ

Сўнгги янгиликлар

17:23"ФИФАнинг Роналдуга бўлган алоҳида муносабати ҳакамлар ишончи ва обрўсини издан чиқаради". Журналист Уинтер Криштианунинг шартли дисквалификацияси ҳақида  3 16:48Неймар яна жароҳат олди ва бу йил бошқа майдонга тушмайди  3 15:05Икром Алибоев: "Ҳар ким кўрпани ўзи томонга тортаверса, у йиртилиб кетади"  7 14:04Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"  0 13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  8 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  9 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  11 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  12 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  18 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  2 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  3 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  7 09:20"Челси"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг "Барселона" устози нималар деди?  20 08:52Элит ОЧЛ. 5-турдан сўнг иккита жамоа плей-офф йўлланмасини нақд қилди + турнир жадвали  19 08:26Гвардиола: "Мен ҳаддан ташқари ошириб юбордим"  17

"Турон" – "Бухоро". Вазиятлар, муҳокамалар, ўзаро олқишлар ҳамда "оқ" ва "қора" (Бекзод Толибов блоги) Янгиликлар

"Турон" – "Бухоро". Вазиятлар, муҳокамалар, ўзаро олқишлар ҳамда "оқ" ва "қора" (Бекзод Толибов блоги)

Бу мақола аслида кеча ёзилиши керак эди. Аммо вақт ва йўл чарчоғи ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. Ҳечдан кўра кеч яхши.

"Турон" – "Бухоро" учрашуви ва ундан кейинги жараёнларда менга ёққан 3 та жиҳат бор. Биринчиси, 4 та гол ва якунда драматик кўринишдаги 2:2 ҳисоби. Иккинчиси, ўйин тугаган вақтда ҳар икки жамоа фан-клуби вакилларининг ўзаро бир-бирларини олқишлаши. Учинчиси эса "Бухоро" бош мураббийи Хаким Фузайловнинг матбуот анжуманида билдирган фикрлари.

Биринчи жиҳат ҳақида изоҳ берсам, ўйинда голлар сонининг кўп бўлиши айнан мухлис учун ёқимли. Чунки ҳар қандай футбол ихлосманди футболдаги голлардан завқ олади, худди шундай мен ҳам. Бу ўйин якунида ҳеч бир жамоа ғалабага муносиб эмасди. Биринчи бўлимда "Турон" гол урди, "Бухоро" жавоб берди. Иккинчи бўлим ҳам шундай кўринишда, фақат бу сафар биринчи бўлиб "Бухоро" урди, кейин "Турон" жавоб қайтарди. Сўнгги дақиқаларда Яйпан клуби ютиб кетиши ҳам мумкин эди, аммо тақдир бу ўйинда дуранг адолатли натижа эканини кўрсатиб қўйди. Ҳумоюн Муртозаевнинг 11 метрлик нуқтадан йўллаган зарбасини "Бухоро" посбони Никола Стошич қайтаришга муваффақ бўлди. Ва якуний ҳисоб сизу-бизга драматик натижани тақдим этди - 2:2.

Пенальти белгиланган вазиятларнинг биринчисида яққол қоида бузилиши бор эди. Бунда тажрибали Обид Жўрабоев жарима майдони ичкарисига ёриб кираётган Жасур Ўриновни йиқитди. Жараённинг шундоқ ёнгинасида турган бош ҳакам Ҳусан Музаффаров ҳеч бир иккиланишсиз 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Иккинчи вазиятни эса майдонда кўрганимда, очиғини айтаман, футболчи йиқилаётиб тўпни қўли билан ўйнаб юборди, деган хулосага келгандим. Лекин кейинчалик такрорий вазиятларни кўрганимда, фикрим ўзгарди. Одатда бунақа холатлар учун пенальти белгиланмайди. Хатонинг келиб чиқишига сабаб бўлган ҳакамнинг вазиятдан бироз ортда қолиб кетганлиги бўлди. 

Ҳусан Музаффаров ҳозирча таниқли ҳакам эмас, аммо бугунгача мен кўрган ўйинларда жуда яхши ишлаб келаётганди.  Ёш ҳакам ўша вазиятни бошқа ракурсдан кўрганида, балки қарори бошқача бўлиши мумкин эди. Бежиз дунё амалиётида VAR тизими қўлланилаётгани йўқ, ҳакам ҳам инсон ва бу факторда ҳар кимда ҳам хато бўлиши бор гап. Пенальти белгиланди, Муртозаев тепди, Стошич қайтарди ва юқорида айтганимдек, тақдирнинг адолатли қарори бу ўйинда ҳеч бир жамоа ғалабага муносиб эмаслигини кўрсатиб қўйди. 

Шаҳбоз Беғамов "Навбаҳор" – "Қизилқум" учрашуви борасидаги муҳокамаларда ҳақ эди. Ҳакам хато қилса, "Навбаҳор"ни ёки жамоа мухлисларининг айби йўқ. Кечаги ўйин бўйича ҳам шу гап. Ҳусан Музаффаров вазиятни қийин ракурсдан кўргани сабабли белгиланган пенальти учун "Турон" ёки мухлисларнинг айби йўқ. Ўйланмай айтиладиган фикрдан тийилинг. Ҳасад эмас, ҳавас билан яшаган киши ташқаридан қараганда ҳам чиройли кўринади.

Ўйин якунида ҳар икки жамоа фан-клублари ўзаро бир-бирларини олқишлаганликларига гувоҳ бўлдим, бу менга ёққан иккинчи жиҳат. Инсонийлик, одамгарчилик, меҳмондўстлик каби туйғулар бизга, юртимиз аҳлига хос жиҳат. Алоҳида таъкидлаш жоиз, узоқ демасдан вақт ажратиб Бухородан Яйпанга етиб келиб, стадионда жамоасини олқишлаб турган мухлислар ҳам эътирофга лойиқ.

Ўйин ва унинг атрофидаги воқеликлардан юқорида мен айтган учинчи жиҳатни матбуот анжуманида кўрдим. "Бухоро" бош мураббийи Хаким Фузайловнинг жавоблари унинг тажрибасига хос бўлди. Жамоаси фойдасига белгиланмаган пенальти бўйича берилган саволга "Мен кўрган ракурсдан пенальти бордек туюлди, ҳакам эса холатни бошқа нуқтадан кўрди. Агар хато қилган бўлса, тегишли марказ бор, кўриб чиқади. Албатта "оқ" ва "қора"ни улар ажратиб бериши мумкин" деган жавобни берди. Мураббий ҳеч кимдан нолимади, хатто эътироз ҳам қилмади. Савол берган журналист Фузайловдан бошқача жавобни кутгандир балки, аммо жавоб эса кутилмаган бўлди.

P.S. Ҳар доим бир томонлама фикрламасликка ҳаракат қиламан. Юқоридагиларнинг барчаси менинг фикрларим. Бу борада сиздаги қараш бошқача бўлса, албатта ўз фикрингизда собит қолаверинг.

Бекзод Толибов

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика