UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Coca Cola Суперлига. "Бухоро" - "Бунёдкор" 0:0 (матнли трансляция)  11 18:58Назорат учрашуви. "Қизилқум" "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  0 18:50"Бунёдкор" мураббийи Марат Мифтахутдинов ПФЛ қарорини буздими?  4 18:40Карикатура: "Атлетико" кутилмаганда "Лейпциг"га мағлуб бўлди  3 18:17Хендерсон - "Ливерпуль"нинг 2019/20 йилги мавсумидаги энг яхши футболчиси  1 18:01Лео жаҳонда тенгсиз футболчи, лекин «Месси фактори»ни «Бавария» «тан олмайди»!  41 17:55"Барселона" - "Бавария": ким чорак финалда тўхтайди? (Превью)  27 17:32К-лига. Достон Турсуновнинг 90+4 дақиқада урган голи "Сеонгнам"га қарши ўйинда "Бусан И'Парк"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  16 17:25"19 август куни ФИФА белгилаган муддат тугайди. "Навбаҳор" 250 минг АҚШ доллари билан ишни ёпиши мумкин" - SILA юристи Михаил Прокопец билан суҳбат  30 17:03Виллиан: "Мен "Арсенал"га совринлар қўлга киритиш учун келдим"  9 16:40Карикатура: Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида тўп "Атлетико" ҳимоячиси Савичга тегиб Облак дарвозасидан жой олди ва "Лейпциг" кейинги босқичга чиқди  5 16:33“Челси” ва “Арсенал”да ўйнаган 30 футболчи, Виллиан навбатдагиси  9 16:28Olamsport: Отабек Умаров ММА ва триатлон федерацияларидан кетди ва бошқа хабарлар  0 16:19"Бухоро" - "Бунёдкор". Алишер Рустамов, Александр Хомяков, Николай Минчев, Ҳасан Рўзиев, Марат Мифтахутдинов ва бошқалар техник зонага қўйилмайди  7 15:53"Ман Сити" Кулибали учун 63 миллион евро таклиф қилди  7

"Турон" бош мураббийи Ислом Исмоилов: "Мақсадимиз сари интилишдан тўхтамаймиз" Янгиликлар

"Турон" бош мураббийи Ислом Исмоилов: "Мақсадимиз сари интилишдан тўхтамаймиз"

Про лиганинг дастлабки туридан ўрин олган "Турон" ва "Хоразм" жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Ислом Исмоилов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

"Ўйинга тўхталадиган бўлсам, "Шўртан" билан кубок баҳсидан сўнг шогирдларимда руҳий жиҳатдан муаммолар бор эди. Лекин, бугунги учрашувгача бўлган вақт оралиғида бу борада ишладик. Йигитларга кўрсатмаларимизни тўлиқ бажаргани учун раҳмат айтаман.

Кўрдингиз, беллашув тўлиқ назоратимизда ўтди. Ўзимиз яратган барча вазиятлардан фойдаланганимизда ҳисоб бундан ҳам йирик кўриниш оларди. Камчилик ҳар доим бўлади. Ютган ўйинларимизда ҳам хатолар кузатилади. Футбол хатоларга бой ўйин. Истасак ёки истамасак барибир қаердадир камчиликлар юзага келади. Чемпиоанат энди бошланди. Ўйин сифатини янада яхшилаш учун бироз вақт керак.

Мақсадимиз ҳужумкор футбол кўрсатиб мухлисларимизни хурсанд қилиш. Биринчи бўлимдан кейин боллар билан ҳисоб қалтис эканлигини ва хотиржамликка берилмасликни гаплашдик. Рақиб гол урадиган бўлса руҳий устунлик улар томонга ўтиб кетарди. Йигитларга иккинчи бўлимда ҳисобни унутиб майдонга тушишларини таъкидладик.

Кейинги тур ҳақида? Ҳар бир рақибни ҳурмат қиламиз. "Оқ-тепа" ҳам ўзига яраша кучли. Яхши шаклланган жамоа. Таркибида бир қатор яхши савиядаги футболчилар жамланган. Бизни ўзимизни йўлимиз бор. Уларнинг ўзини йўли бор. Биз мақсадимиз сари интилишдан тўхтамаймиз. Рақиб ким бўлишидан қатъий назар майдонга ғалаба учун тушамиз",- дейди Ислом Исмоилов.



Рейтинг: +6   

Фикрлар

+1   
03 июл 22:03:32
Special_Man
ProLigani translyatsiya qilish kerak.
   
04 июл 00:19:48
Davronbek Beshariq
Ооо кейинги тур ок тепа билан огир уйин булади . Омадларингни берсин.. . Худо хохласа супер лигага чикиб колса биз Бешарикликлар биронта уйинни колдирмасдан Яйпанга борар эдик..
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг