Туркманистонлик Арсланмират Аманов ёдингиздами? Кеча у ОЧЛда хет-трикка эришди

Narzulla Saydullayev
27 апр 2022
Ўзбекистоннинг бир қатор клубларида тўп тепган ярим ҳимоячи айни пайтда ўз ватанида, "Аҳал" клуби сафида ўйнамоқда.

Кеча "Аҳал" Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Қатарнинг "Ал Гарафа"сини мағлуб этди - 4:2. Арсланмират хет-трик қайд этди. Голлардан иккитасини пенальтидан урган ярим ҳимоячи сўнгги голини Гарет Бэйл услубидаги рейд билан уришга муваффақ бўлди.

Ўзи "Аҳал" 6та ўйинда 6та гол урди, шундан 4тасини Арсланмират Аманов рақиблари дарвозасига урди.


ВИДЕОНИ КЎРИШ


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Ўхшаш янгиликлар