UZ

Сўнгги янгиликлар

21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  0 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  10 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  7 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  5 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  6 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  4 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  1 17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  1 16:45Про лига. 7-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум  0 16:22Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди  2

Туркиядаги зилзила оқибатида "Сивасспор" мураббийининг 15 нафар қариндоши ҳалок бўлди Янгиликлар

Туркиядаги зилзила оқибатида "Сивасспор" мураббийининг 15 нафар қариндоши ҳалок бўлди

"Сивасспор" дарвозабонлар мураббийи Айхан Тенбелўғли Туркиядаги зилзила туфайли 15 нафар қариндошини йўқотди.

Бу ҳақда "Hurriyet "нашри хабар бермоқда.

"Сивасспор"нинг расмий сайтида ҳам Тенбелўғлига ҳамдардлик мактуби пайдо бўлди, бироқ вафот этган қариндошлари сони кўрсатилмаган.

"Кахраманмарашда рўй берган зилзила оқибатида жамоамиз ёрдамчи мураббийларидан бири, Хатайда яшовчи Айхан Тенбелўғлининг кўплаб яқинлари ҳалок бўлгани ҳақида қайғули хабар олдик. Айхан Тенбелоғли, унинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз ҳамда ҳалок бўлганларни Аллоҳдан раҳматига олган бўлсин деймиз", – дейилади клуб баёнотида.

Душанба куни эрталаб Туркия жануби-шарқида 7,7 магнитудали зилзила юз берди. Сўнгги маълумотларга кўра, 4 мингга яқин одам қурбон бўлган.


Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига кўра, бугун Туркиядаги зилзила оқибатида Малатья провинциясида бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бундан ташқари, тўрт нафар ҳамюртимиз бедарак йўқолган. Уларни топиш бўйича тезкор қидирув-қутқарув ишлари амалга оширилмоқда.

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика