Туркия терма жамоаси аъзоси "Ал Шабаб"га ўтиши мумкин

Sherzod Nurmatov
5 июн 2024
"Лилль" ярим ҳимоячиси Юсуф Язижи фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириш эҳтимоли бор.

"Ал Шабаб" туркиялик футболчига қизиқиш билдирмоқда ва футболчига мавсум учун 12 млн евро маош таклиф қилишга тайёр. Эркин агентга айланадиган ярим ҳимоячига "Лацио" ва "Милан" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Язижи 2022 йил ЦСКА сафида ижарада ўйнаган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Foot Sur 7