

"Башакшехир"да Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ ҳаракат қилди, Аббос Файзуллаев эса 64-дақиқадан майдонда кўриниш берди. Қайд этиш керакки, терма жамоамиз сардори 57-дақиқада жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди.
Ҳимоячи Ҳусниддин Алиқулов жароҳати сабаб "Ризеспор" ўйинини ўтказиб юборди ва жамоаси мағлубиятга учради.







