Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" 89 ва 90+8 дақиқаларда ўтказиб юборилган голлар сабаб очкосиз қолди, Алиқулов тўлиқ ўйнади

Alisher
8 мар 2025
Туркия Суперлигаси 27-тур доирасидаги "Анталяспор" — "Ризеспор" ўйини бўлиб ўтди.

Меҳмонлар таркибида ўзбекистонлик ҳимоячи Ҳусниддин Алиқулов ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ ҳаракат қилди. Ҳамюртимиз 20-дақиқада ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

58-дақиқада Али Сов томонидан урилган гол сабаб меҳмонлар голга яқин эди. Аммо, мезбонлар сафида захирадан майдонга тушган Адольфо Гайч сўнгги дақиқаларда дубль қайд этиб, жамоасига ғалаба олиб келди.


8 мар 2025, 18:00
Antalyaspor — Rizespor
2 – 1
Тугади



AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia