Туринда 7 та гол урган "Милан" ҳақида 7 факт
14 май 2021 09:22
Янгиликлар
Туринда 7 та гол урган "Милан" ҳақида 7 факт
Айниқса, 2-баҳсда 7 та гол урилгани туфайли айни пайтда "россонери" мухлисларининг "оғзи қулоғида". Фурсатдан фойдаланиб "Торино" билан ўйиндан кейин хориж матбуотида "қизил-қоралар" ҳақида чиққан энг муҳим фактларни йиғиб, эътиборингизга ҳавола қилишга қарор қилдик.

1. "Милан" роппа-роса 25 йилдан кейин А Серияда яна 7 та гол урди. "Россонерилар" сафарда 7 та гол урганига эса 29 йил бўлди (1992 йилнинг октябрида "Фиорентина", 3:7).

2. "Милан" 2012 йилнинг декабридан бери "Торино"ни илк марта сафарда енгди.

3. "Милан" жорий мавсум "Торино" ва "Ювентус" жамоаларининг ҳар 2-сини Туринда енгишни уддалади. Бунақаси сўнгги бор 1967/68 йилги мавсумда содир бўлган эди.

4. Франк Кессье — А Сериянинг 1 мавсумида "Милан" таркибида 10 дан ортиқ гол урган Какадан кейин (2008/09) биринчи ярим ҳимоячи.

5. Тео Эрнандес — топ-5 чемпионатларнинг сўнгги 2 мавсумида камида 6 та гол урган ҳимоячилардан бири (иккинчиси — Робин Госенс).

6. Жорий мавсум 18 бор пенальти тепган "россонерилар" бу борада А Серия рекордини такрорлади.

7. "Милан" "Торино"га қарши сўнгги 3 ўйинда (А Серия доирасида) ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган ҳолда ғалабага эришди. Бунақаси 1979 йилдан бери илк бор содир бўлди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар