UZ

Сўнгги янгиликлар

02:44Миллатлар лигаси. Швециядан 6:0, Туркия Черногорияга мағлуб бўлди, Нидерландия ва Германиядан меҳмонда дуранг ва бошқа натижалар  2 01:52"Реал" қишда Александер-Арнольдни харид қилиш фикридан қайтди  1 01:28ЖЧ-2026 саралаши. Австралия 90+6да мағлубиятдан қутулиб қолди, Қувайт ва Иордания ўзаро дуранг ўйнади  5 00:20"Манчестер Сити" январда Гвардиоланинг клубдаги келажаги бўйича қарор қабул қилишини кутмодқа  0 23:53Ўртоқлик ўйини. Россия Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди  5 23:22"Реал" 21 ёшли ҳимоячи учун 90 млн евро сарфлаши мумкин  3 22:59ЖЧ саралаши. БАА Қатар дарвозасига жавобсиз бешта гол урди. Ўзбекистонга "кела олмаган" Лимадан покер  195 22:39Буффон ўзи билан бирга ўйнаган энг кучли футболчи ким бўлганини айтди  6 21:30ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия Саудия Арабистонини сенсацион тарзда мағлубиятга учратди  21 21:08ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси Эронга қарши камбэк қайд этишга яқин келди, аммо якунда барибир мағлуб бўлди  11 20:33КХДР терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинларни яхши ўтказдик, аммо..."  24 19:59"Милан" "Монпелье" хавбекини қўлга киритмоқчи  0 19:47Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"  149 19:42Влахович Данияга қарши ўйинда жароҳат олди  0 19:10ЖЧ-2026 саралаши. Сафарда қийинчилик билан уч очко қўлга киритдик  60

"Турин дербиси", ЕЧЛдан кейинги "Наполи" ва "Милан" — А Серия 24-тур превьюси Янгиликлар

"Турин дербиси", ЕЧЛдан кейинги "Наполи" ва "Милан" — А Серия 24-тур превьюси

Бугун Италия чемпионатида 24-тур учрашувлари старт олади.

"Эмполи" - "Наполи"

Бу учрашувда Занетти жароҳат сабаб Дестро ва "Наполи" собиқ футболчиси Тонелли хизматларидан фойдалана олмайди. Камбьягининг иштироки эса сўроқ остида қолмоқда. Акпо-Акпро эса дисквалификация сабаб баҳсни ўтказиб юборади. 

Меҳмонлар сафида бу учрашувни Распадори жароҳат сабаб ўтказиб юбориши аниқ, Осимхен ва Кварацхелиянинг жамоага ёрдам бериши эса сўроқ остида. Бундай ҳолатда Спаллеттининг бор эътибори Чемпионлар Лигасига қаратилади. Шу сабабли у баъзи етакчиларига дам бериши мумкин. Устига-устак "Наполи"да захира билан муаммо йўқ ҳисоби.

Жамоаларнинг аввалги тўқнашувида "Наполи" ўз уйида осон ғалабага (2-0) эришган. Бу сафар ҳам неаполликлар фаворит сифатида кўрилмоқда. Мутахассислар мезбонларга буткул ишонишмаяпти. Бироқ етакчига осон бўлмайди деб тахмин қиламиз. Чунки "Эмполи" бир неча бор топ рақибларга қарши етарлича бош оғриқ туғдирган.


"Болонья" - "Интер"

Марказий ҳимоячи Сумаоро соғайиб, сафга қайтгани Тиаго Мотта учун ажойиб янгилик бўлгани аниқ. Сабаби "Болонья"да йўқотишлар етарлича. Баньолини, Зиркзее ва Бонифацидан ташқари, асосий ҳужумчи Арнаутович ҳам жамоага ёрдам беролмайди. Бундан келиб чиқадики ҳужумда Сориано ва Бэрроу ҳаракат қилади. 



"Интер" таркибида эса Корреадан бошқа йўқотишлар йўқ. Шундай экан Инзаги Чемпионлар Лигаси учрашувидан кейин ким қандай ҳолатда эканлигини баҳолаши ва шундан келиб чиқиб таркиб танлаши мумкин бўлади. Катта эҳтимол гол урган Лукаку ҳужумда Лаутарога шерик бўлади.

Аввалги учрашувда "Интер"нинг иштаҳаси очилиб, рақиб дарвозасига олти (!) бор тўп йўллаган. Қизиғи, уларнинг биринчисини "Болонья" футболчиси ўз дарвозасига урган. "Нерадзурри" бўлажак учрашувда ҳам фаворит, аммо миланликлар аввалги баҳс натижасига яқин ҳам бора олмасалар керак. "Болонья" осон рақиб эмас, ЕЧЛдан кейин маълум даражада чарчаган "Интер"га осон бўлмаслиги аниқ.


"Милан" - "Аталанта"

Пиоли учун яхши янгилик — Меньян ва Флоренци сафга қайтишди. Улар шу турдаёқ майдонга тушиши аниқмаску, лекин эҳтимоли йўқ эмас. Бенассера ва Калабрия эса жамоасига ёрдам бера олмаслиги мумкин. Ҳимоя марказида яна Тиавни кўрамиз, ҳужумда эса асосий юк Леао ва Жиру елкасига тушади. 

"Аталанта" ҳақида гапирадиган бўлсак, Хатебур, Мураторе ва Сапата жароҳат туфайли, Демираль сариқ карточкалари кўпайиб кетгани сабаб ўйинни ўтказиб юборишга мажбур. Бундан келиб чиқадики ҳужумда Бога-Лукман-Хойлунн учлиги кўришимиз деярли аниқ.



Биринчи даврада жамоалар муросасиз ўйин охирида муроса кўчасини танлашганди — 1-1. Бўлажак тўқнашувда эса "Милан"нинг имкониятлари юқорироқ баҳоланмоқда. Пиоли жамоаси қаторасига 3 та ғалабани расмийлаштирди ва чиндан яхши спорт формасида бўлиб турибди. Ҳа, жамоа у қадар мукаммал ўйин намойиш қилмаётгандир, бироқ "Аталанта" ҳам ҳозир зўр ҳолатда эмас. Гасперини шогирдларига аввалги тезкорлик ва енгиллик етишмаяпти.


"Ювентус" - "Торино"

Бу учрашувда Локателли, Погба ва Миретти иштирок этмаслиги аниқ. Аммо дисквалификациясини ўтаб бўлган "Торино"нинг собиқ аъзоси Бремер сафга қайтади. Ҳужумда Аллегри кутилмаган янгилик қилмаса керак. Костич-Ди Мария-Влахович учлиги Туринга навбатдаги очколарни олиб бериш учун ҳаракат қилишади. 

"Торино"да эса таркиб билан муаммолар кам эмас. Мисол учун Пеллегри, Влашич, Зима ва Риччи ҳамон тикланиш жараёнини бошдан ўтказяпти. Линетти умумий гуруҳ машғулотларига қайтган ва балки майдон марказдан жой эгаллар. Ундан олдинроқда Карамо ва Миранчук жойлашади ва Санабрияни қўллаб-қувватлашади.



Ушбу рақибларнинг аввалги баҳси бироз зерикарли бўлган. "Ювентус" эса минимал ҳисобда (1-0) ғалаба қозона олганди. "Кекса синьора" яна фаворит, аммо бу сафар бир интрига бор. Жамоалар мусобақа жалвалида анчадан буён бунчалик яқин жойлашмаганди. Шубҳасиз, "буқалар" учун бу қўшимча мотивация, лекин очко олиш осон бўлмайди.


Сергей Румянцев

Нозима Тўхтамирзаева таржимаси

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика