UZ

Сўнгги янгиликлар

01:53ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  75 01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  36 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  3 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  1 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  6 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68

Тунислик Муҳаммад Салем ҳам АГМК аъзосига айланди Янгиликлар

Тунислик Муҳаммад Салем ҳам АГМК аъзосига айланди

Ҳуқуқий жиҳатдан Украина Премьер-лигаси иштирокчиси “Ингулес” (Петрово) клуби марказий ҳимоячиси Муҳаммад Али Салем энди Олмалиқ клуби шарафини ҳимоя қилади.

У 1996 йилнинг 6 январида Тунисда таваллуд топган. Ўз вақтида мамлакатнинг "Африкен Тунис", "Олимпик Бежа", "Этуал Метлаю" жамоаларида тўп сурган. 2020-21 йиллар мавсумида  “Ингулес” клубига трансфер қилинган. Россия-Украина ҳарбий мажароси бошлангандан сўнг, ФИФА ушбу давлатларда тўп тепаётган ҳорижий футболчилар амалдаги шартномаси бўлса ҳам, ўз ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида бошқа мамлакат чемпионатига эркин агент мақомида кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақида қарор чиқарган. Айнан шу қарор асосида Муҳаммад Салем Тунис чемпионати иштирокчиси "Шебба" жамоасига кўчиб ўтди ва у ерда 6 ой мобайнида тўп тепди. 

Энди у АГМК мураббийлар штаби таклифига кўра фаолиятини юртимизда давом эттирадиган бўлди. Клуб ва футболчи ўртасида шартнома имзоланиб, Муҳаммад Салем жамоамизнинг Анталиядаги ўқув-йиғин машғулотларига қўшилди.

Салемнинг устун томонларидан бири – бўйдор (1,81 см) ҳамда мараказий ҳимоядан ташқари иккала қанотда ҳам бемалол ўйнай олади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика