UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Ширер "Барса"нинг "Челси"га қарши баҳсдаги ҳимояси ҳақида: "Майдонда гўё тўртта манекен тургандай эди"  5 18:45ОЧЛ-2. "Андижон" - "Аркадағ" (матнли трансляция)  31 17:23"ФИФАнинг Роналдуга бўлган алоҳида муносабати ҳакамлар ишончи ва обрўсини издан чиқаради". Журналист Уинтер Криштианунинг шартли дисквалификацияси ҳақида  14 16:48Неймар яна жароҳат олди ва бу йил бошқа майдонга тушмайди  7 15:05Икром Алибоев: "Ҳар ким кўрпани ўзи томонга тортаверса, у йиртилиб кетади"  7 14:04Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"  1 13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  10 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  10 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  14 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  16 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  20 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  2 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  4 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  8 09:20"Челси"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг "Барселона" устози нималар деди?  23

Европада трансфер ойнаси ёпилди! Янгиликлар

Европада трансфер ойнаси ёпилди!

Ёзги трансферлар ойнасининг охирги кунги трансферлари амалга ошди.

3:00. Европада трансфер ойнаси ёпилди! Келишувларни трансфер ойнаси ёпилгунча (Тошкент вақти билан 3:00) имзолаган клублар, эртага ҳам бу битимларни эълон қилишлари мумкин.

2:29. МЮ Жеймс Гарнерни 9+6,5 млн фунт эвазига "Эвертон"га сотди. Футболчи "Эвертон" билан 4 йиллик шартнома имзолади.

2:10. "Вест Хэм" "Вулверхэмптон"дан Леандер Дендонкерни сотиб олди. Трансфер 13.5 млн фунтга тушди.

2:05.   Расман: "Ливерпуль" Артурни ижарага олди

2:00.  Франция ва Испанияда трансфер ойнаси ёпилди!

1:46. "Саутгемптон" "Арсенал"дан Мэйтленд-Найлзни ижарага олди. Тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи ҳам бор.

1:44. "Челси" "Милан"га Леау учун 80 млн евро таклиф қилди. Мальдини эса бу трансферни блоклади. "Челси" 150 млн евро миқдоридаги товон пулини тўлаши керак бўлади.

1:20. Расман: Мартин Брейтвейт "Эспаньол" ўйинчиси

00:30. Обамеянг тиббий кўрикдан ўтиш учун Лондонга келган. Футболчи тез орада "Челси" футболчисига айланади.

00:10. ПСЖ Карлос Солер трансферини эълон қилди. Футболчи парижликларга 18+3 млн еврога тушди 

23:47 Расман: "Реал Сосьедад" "Альмерия" тўпурари Умар Содиқни 25 млн евро эвазига сотиб олди 

23:39 Расман: "Интер" Ачербини "Лацио"дан ижарага олди 

23:28 Расман: "Милан" Сержиньо Дестни ижарага олди. Миланликларда футболчини 20 млн еврога сотиб ҳуқуқи ҳам бор 

23:00. Италияда ёзги трансферлар ойнаси ёпилди. Аммо клублар трансферлар ойнаси ёпилгунига қадар рўйхатга олинган трансферларни эълон қилишда давом этишади.

22:54 ПСЖ Гуйени "Эвертон"га сотди. Диалло "Лейпциг"га, Курзава эса "Фулхэм"га ижарага берилди 

22:37 Расман: ПСЖ Дракслерни "Бенфика"га мавсум охиригача ижарага берди 

22:07 Расман: МЮ "Ньюкасл"дан Дубравкани сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди 

21:06 Марсело "Лестер"га ўтишга яқин турибди 

20:42 Элдор Шомуродовнинг агенти: "Элдор "Рома"да қолади" 

20:30 Брейтуэйт "Барселона" билан шартномани бекор қилгач, "Эспаньол"га ўтади 

19:36 Расман: Виллиан "Фулхэм" футболчисига айланди 

18:20 "Челси" ва "Барселона" Обамеянг бўйича келишувга эришди 

17:57 Гвардиол "Лейпциг" билан шартномасини узайтирди 

17:09 Расман: "Севилья" Дольбергни ижарага олди 

16:25 "Ливерпуль" Артурни сотиб олишга яқин 

14:52 Расман: Мануэль Аканжи "Манчестер Сити" футболчисига айланди 

11:11 "Аталанта" ва Иличич ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилди 

10:50  Расман: "Аякс" Окампосни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди 

10:31 Расман: Мунир – "Хетафе" футболчиси

10:10 "Адана Демирспор" Балотеллини сотганини эълон қилди

- Ассалому алайкум, қадрли кузатувчилар! Хабарингиз бор, Тошкент вақти билан 2 сентябрь соат 03:00 да Европа топ-лигаларида трансфер ойнаси ёпилади. Ушбу ойна ёпилишига 1 соатдан камроқ вақт қолмоқда. Мазкур қизиқарли жараённи биз билан биргаликда кузатиб боринг.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика