UZ

Сўнгги янгиликлар

15:18Деку: "Нико Уильямс режаларимизда бор эди, лекин у ўз танловини амалга оширди"  1 15:01Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ироқ билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  2 14:49Дубайда "Реал" истироҳат боғи очилди  0 14:18Ўзбекистон Лаос пойтахтига етиб борди  16 13:50Шукуров ва Шомуродовнинг жароҳати бўйича тўлиқ маълумот  23 13:36"Барселона"нинг трансфер режалари  5 13:08Хвича "Барселона"га ўтиши мумкин  3 12:41КХДР - Ўзбекистон. Шомуродов ва Шукуров Лаосга бормайди  41 12:32"Реал" президенти Мбаппедан норози  7 12:04Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига мурожаат  49 11:42Андрес Иньеста Дания клуби эгасига айланди  1 11:15Спорт ТВ бош директори: "Режа бўйича иш олиб борилаётганда, мадҳия бошланиб қолди. Эфирга мадҳиянинг ўртасидан ўтиш нотўғри ҳисобланиб, тугаши кутилди"  52 10:42"Бавария" Мусиалани олиб қолиш учун катта маош таклиф қилди  1 09:57Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ироққа қарши ўйнайди   3 09:21Кеча жароҳат олган Шукуров ижтимоий тармоқдаги саҳифасида пост қўйди  20

"Трансфер нархим ҳозир 200 млн евро бўларди". Футболда ҳимоячилар нархини сунъий кўтариб юборишди Янгиликлар

"Трансфер нархим ҳозир 200 млн евро бўларди". Футболда ҳимоячилар нархини сунъий кўтариб юборишди

Фердинанд мунозарали мавзуни ўртага ташлади.

Рио Фердинанд ҳимоячилар трансфери учун бундай рақамларни қаердан олишаётганини тушунмаяпти:

Менинг трансферим учун юз миллион фунт жуда кам. Тўғриси, бугунги бозор нархида мен учун 170 млн фунт тўлаш ва ҳафтасига 400 минг маош беришларига тўғри келарди".

170 млн фунт бу 198 млн евро. Рионинг камтарлигига ҳавас қилса арзийди, лекин ёш Мальдини ва Неста трансфери учун курашни тасаввур қилиб кўринг. Ёш Рамос камида, ҳозир "Ман Сити"га ўтаётган Гвардиол каби, 120 миллион еврога баҳоланса керак эди. Шунингдек, ЕЧЛнинг амалдаги ғолиби ПСЖдан Хакимини сотиб олмоқчи.

Йигирма йил олдин ҳимоячи учун 46 млн евро жуда катта сумма эди. Ўшанда МЮ Фердинандни айнан шунчага сотиб олган. Ҳозир эса Ромеро қимматроқ бўлди. "Тоттенхэм"даги жаҳон чемпиони эса жамоасини ЕЧЛ финалига олиб чиқадиган ҳимоячи эмаслигини, ҳурматни сақлаган ҳолда, у ҳали бери Фердинанд даражасига ета олмаслигини таъкидлаш лозим. Унинг трансфери эса ҳимоячилар ичида бор йўғи 20-ўринда.

Ушбу рейтинг охирги бир неча йилда кескин ўзгариб кетди. "Кучли ўнликда" фақатгина 1та трансфернинг "ёши 5дан ошган".


Магуйар, де Лигт ва Кукурелья ишончни оқламади

МЮ Харридан қутилиш учун пул қўшиб беришга рози. "Ювентус" хурсанд бўлиб де Лигт билан хайрлашди. Кан ва Салихамижич ёш голландиялик учун 67 млн евро тўлашди, италияликлар эса у учун 85.5 млн евро тўлаганди. Ҳаттоки ван Дейк ўтган йили нима учун "Ливерпуль" даражасидаги клубда анча кеч пайдо бўлганини эслатиб қўйди.

Голландиялик марказий ҳимоячи кўрсаткичлари ажойиб, лекин Виржил футбол тарихидаги энг зўрларидан эмаслиги аниқ. Энг қиммат ҳимоячилар бешлигида яна Фофана ҳам бор. Ҳали вақт бор, бироқ бу трансфер ҳам ўзини оқламаслиги мумкин. Сабаби "Челси" иқтидорли футболчини бироз ноқулай вақтда олгандек. Агарда Почеттино француз билан дўстлашолмаса, Уэсли Лондонни тарк этиши ҳам ҳеч гап эмас.

Люка Эрнандес эса "Бавария"ни тарк этяпти. Бироз ғалати туюлиши мумкин, аммо ҳимоячилар нарх-навосининг ошиб кетишида нафақат АПЛ клублари, балки немис чемпиони ҳам айбдор. Мюнхенликлар де Лигт ва Эрнандес учун катта пул ишлатишди, аммо Лам сингари ўн йиллаб юқори даражада тўп тепадиган клуб афсонасига эга бўлишмади.

Гвардиоланинг (собиқ) жамоалари ҳимоячилар учун катта маблағ сарфлашни яхши кўради. Хосепда ҳозир ҳам Диаш бор. Рубен яхши ҳимоячи, лекин 71.6 млн евро бу кўпроқ. Канселу бор, лекин Жоау мураббий билан келишолмай қолди ва Уокер катта эҳтимол жамоадан кетишини инобатга олиб, "шаҳарликлар" Хакими "овига" чиққан.

Менди, Стоунз ва Ляпорт каттагина сумма эвазига "шайхлар" сафига келиб қўшилган, худди Кайл каби. Бенжамен айниқса ҳафсалани пир қилди, кейин қамоққа ҳам тушди. Шунингдек, "Челси"нинг янги футболчиси Кукурельяни ҳам унутмаслик лозим. Почеттино келгач, асосий таркибга яна англиялик Чилуэлл қайтиш этимоли бор.

Ўшанда, бир йил аввал 65.3 млн еврога сотиб олинган, испаниялик бошқа клуб қидиришига тўғри келади. АПЛ жамоалари ҳимоячиларнинг нархи ўсиб кетишидаги 70 % "айбни" ўз бўйниларига олишлари зарур. Тарихдаги энг қиммат ҳимоячилар ТОП-25дан 17 нафари — бу инглиз клублари учун футболчилар.


Етакчи ҳимоячилар йўқолиб кетди

Футболдаги буюк сардорларнинг аксари – бузувчилар. Беккенбауэр, Карлос Альберто, Терри, Мур, Мальдини, Кин, Адамс, Барези, Пуйоль, Занетти, Дешам ва Йерро тўпни олиб қўйиш, рақиб ҳужумини бузиш билан ном чиқарган. Бу рўйхатдан фақатгина икки нафари ҳужумда ҳам малакага эга, аммо универсаллик уларнинг асл устунлигини ёпиб юбормайди.

Ҳозир эса энг қиммат дейилган ҳимоячиларда ҳам у каби авторитети йўқ. Магуайр МЮ тарихидаги энг баҳсли сардорлардан бири. Де Лигт етакчи эмас. Ван Дейк термада сардорлик боғичига эга, аммо на Европа, на Жаҳон чемпиони бўлди. У етакчи сифатида ҳаракат қилганда терма жамоа йирик мусобақаларни ўтказиб юборишга мажбур бўлди.

Фофана ва Эрнандес, Диаш ва Хакими, Кукурелья ва Канселу қанчалик ҳаракат қилмасин, жамоасида аввал Занетти, Терри ва Мальдинида бўлганидек обрўга эга эмас. Ваҳоланки жаҳон чемпионатлари ғолиблари сардори айнан ҳимоя учун жавобгар шахслар бўлган: Льорис, Лам, Касильяс, Каннаваро, Кафу, Дешам ва Дунга.

Агарда хавбек ва дарвозабонларни тўлиқ олиб ташланса ҳам, етакчилик ҳислатларига эга ҳимоячилар етарлича. Ҳозир эса... 

"Манчестер Сити" ғалабаси эса фақатгина Диашнинг зўр ўйини эмас, Холанднинг голлари, Де Брюйненинг узатмалари, Эдерсон сэйвлари, Родрининг тўпни олиб қўйишларидан иборат бўлди. Устига-устак Уокер, Аке ва Стоунз ҳам Гвардиола ҳимоясининг қимматли бўлаклари. Шундай экан муваффақиятни барчага бўлишга тўғри келади.


Жуда катта пулга сотиб олинган футболчининг ўзига ҳам қийин

Афсус, ФИФА ҳамон трансфер бозоридаги вазиятни тартибга солмаяпти. Чунки футболчиларнинг ўзи ҳам бундан азият чекмоқда. Магуайр агарда 40 млн еврога трансфер қилинганида "Манчестер Юнайтед"да ўйнаши осонроқ бўларди. Хакими 45 миллионга ва Ляпорт 20 миллионга харид қилинганида ўйинига анча мос баҳо бўларди.

Яна ўша Ван Дейкнинг Салахдан икки баробар қиммат бўлиши, ақлбовар қилмас бир ҳолат. Шунчаки, ўша пайт "Манчестер Сити" ҳам голландиялик ҳимоячини сотиб олмоқчи бўлган ва Клопп Гвардиола таклифидан кўпроқ бериши талаб қилинганди. Виржил нисбатан ўйнаб кета олди, аммо буёғига ҳимоячиларнинг 100 миллион евролик омадсиз трансферларга йўл очиб берди.

Неймар, Азар, Погба ва бошқалар трансферига сарфланган пулларни оқлашмади. "Лейпциг"да тўп тепаётган ёш хорватга бонусларсиз 120 миллион тўланса, бутун футбол ўзига хос хавф остида қолмоқда. Мбаппе трансферига сарфланган пулларнинг бир қисмини реклама ҳисобига қопламоқда.

Нархи ўта баланд ҳимоячилардан фақатгина ван Дейк маркетинг талабларига мос тушади, аммо Виржил Неймардагидек мухлислар базасига эга эмас. Бундан келиб чиқадики ярим ҳимоячи ва ҳужумчиларга асл нархидан кўпроқ сарфлашдан кўра, ҳимоячиларга катта пул сарфлаш маркетинг томонидан ҳам манфаатли эмас.

Энг ачинарлиси, бундай трансфер бозоридаги вазиятни ўзгартириш учун ҳеч нима қилишмаяпти. Баъзи қонунлар клубларни муаммолар гирдобидан қутқариши мумкин эди. Албатта, гап фақатгина ҳимоячилар ҳақида эмас. Бироқ тўпни олиб қўя оладиган исталган "ноунейм" учун нарх 50 млн евродан бошланса, ўйлаб кўриш вақти келгандек.

Гвардиол – зўр ёш футболчи, лекин 120 млн евро жуда кўп. Кимдир ишонч билан Йошко Манчестерда, фақат бошқа рангли футболкаларда ўша Рио Фердинанд даражасига чиқа олади деб айтоладими? Мисол учун Холанд Гвардиола жамоасига 60 млн еврога тушди.

Ҳа, агент ва футболчининг отасига комиссия пуллари бўлган, лекин гап клубнинг юзи бўладиган топ форвард ҳақида кетмоқда. Гвардиола жамоасида 40 млн евродан қимматроқ 7 нафар ҳимоячи бўлган бир паллада, яна бир марказий ҳимоячи учун деярли икки баробар кўпроқ пул тўлаш... Шайхлар кўнглига нима келса, шуни қилмоқда.


Нозима Тўхтамирзаева таржимаси

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика