"Трабзонспор" Жервиньога йилига 2 миллион евро таклиф қилди

Alisher
29 апр 2021
"Парма" форварди Жервиньо фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин.

33 ёшли ивуарлик футболчи учун "Трабзонспор" даъвогарлик қилмоқда ва унга 2 миллион европалик маош билан 2023 йилга қадар шартнома таклиф қилмоқда.

Жервиньо жорий мавсум А Серия доирасидаги 23та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 1та ассист қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, футболчи "Трабзонспор"дан ташқари, "Беверен", "Ле-Ман", "Лилль", "Арсенал", "Рома" ва "Хэбэй Чайна Фортун" клубларида ўйнаган.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira