

"Ўша куни Недвед ажойиб формада эди, бу ҳақида гапириш оғир, чунки уни майдонда ёқтирмас эдим. Павел нолийверарди. Унга тегиб кетсангиз, Недвед 10 метрга учиб кетарди. Бундан кейин уни уришни истаб қолардим. Аммо Павел жуда яхши футбол ўйнарди. У шунчалик яхши ҳаракат қилгани туфайли, Буффон ўша баҳсда уч ёки тўртта ажойиб сейв ижро этишига тўғри келди.
Уни футболчи сифатида ёмон кўришимни ҳеч қачон яширмаганман, аммо у билан Монте-Карлода учрашганимизда Недвед жуда хушмуомала эди. Павел олдимга келди ва фаолиятимни якунлаш қандай бўлгани ҳақида сўради" - дейилади Тотти автобиографиясида.



