Тотти Мбаппе ҳақида: "У юраги билан танлади"

Mirjalol Normatov
19 июн 2022, 10:32
"Рома"нинг собиқ футболчиси Франческо Тотти ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг клубда қолиши борасидаги саволга жавоб берди.

"Реал"дан бўлаётган қизиқишларга қарамай, франциялик форвард ПСЖ билан шартномани 2025 йилга қадар узайтирди.

"Менимча, у юраги билан танлади. У бунда космик даражадаги пулларга қарагани ҳам йўқ.

Унинг ўрнига исталган футболчи кета олмасди. Ҳозирда ПСЖдан яхши клубни топиш қийин", - деди италиялик афсона.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia