"Тоттенхэм" "Ювентус" ҳимоячисини харид қилмоқчи

Sherzod Nurmatov
24 июн 2023
"Тоттенхэм" "Ювентус" ҳимоячиси Глейсон Бремерга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар берди "The Telegraph".

Манбага кўра, "шпорлар"нинг янги бош мураббийи Анже Постекоглу ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи ва 26 ёшли бразилияликни муносиб номзод сифатида кўрмоқда. 

Турин клуби ёзда бир нечта ўйинчини сотишни режалаштирмоқда, ҳимоячи жамоани тарк этиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатида бор.

Бремер "Ювентус"да 2022 йилнинг июлидан буён тўп тепади. 2022/23 йилги мавсумда у жамоа сафида 43 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt портали бразилиялик футболчининг нархини 40 миллион еврога баҳоламоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Telegraph