"Тоттенхэм" ва "Шахтёр" хайрия ўйини ўтказади
28 июн 2023 22:29
Янгиликлар
"Тоттенхэм" ва "Шахтёр" хайрия ўйини ўтказади
"Тоттенхэм" ҳамда "Шахтёр" жамоалари 6 август куни Лондонда хайрия ўйини ўтказишади.
Ушбу учрашувдан тушадиган маблағ "Шахтёр"нинг хайрия ҳисобига ўтказилади ва пуллар Украинага гуманитар ёрдам сифатида жўнатилади.
Ушбу баҳс "Тоттенхэм"нинг янги бош мураббийи Ангелос Постекоглу қўл остидаги илк уй ўйини бўлиши кутилмоқда.
Баҳсга чипталар 25 фунтдан, болалар учун 5 фунтдан сотилади. Оилавий чипталар эса 50 фунтга баҳоланган.
Фикрлар