

Хабарга кўра, "Тоттенхэм" Динини захира ўйинчиси сифатида кўрмоқда. Гап бир мавсумлик ижара ҳақида кетяпти, шундан сўнг, Динига тўлиқ шартнома таклиф қилиниши мумкин.
32 ёшли ҳужумчи 2010 йилдан бери "Уотфорд" шарафини ҳимоя қилиб келади. Дини 2019/2020 йилги мавсумда Англия чемпионатида 27 ўйин ўтказиб, 10 та гол муаллифи бўлди, 2 та пас берди ва 3 та сариқ карточка олди.
"Уотфорд" 38 ўйинда 34 очко тўплаб, Премьер-лига жадвалида 19-ўринни эгаллади ҳамда "Норвич Сити" ва "Борнмут" билан Чемпионшипга тушиб кетди.



