

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ҳимоячи Дестинй Удожи билан шартномани узайтирди, дея хабар берди Фабрицио Романо.
Маълумотларга кўра, 21 ёшли Удожи 2029 йилнинг июнигача мўлжалланган, 5 йиллик шартномага имзо чеккан. Шартнома яна бир мавсумга узайтириш имкониятини ҳам ўз ичига олади.
Дестини Удожи жорий мавсум "Тоттенхэм" сафида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли пас узатди.



