"Тоттенхэм" Регилон, Ламела ва Ло Чельсони жазолади

Eldor Akmurzayev
5 янв 2021
Бу ҳақда The Athletic хабар бермоқда.

Манбага кўра, “шпорлар”нинг уч аъзоси – ҳимоячи Серхио Регилон, ярим ҳимоячилар Жовани Ло Чельсо ва Эрик Ламела карантин қоидаларини бузгани учун жаримага тортилди. Улар “Вест Хэм” хавбеки Мануэль Лансини билан бирга Рождество байрамини ҳукуматнинг карантин қоидаларига зид ҳолда нишонлагани суратга олинган ва бу интернет тармоқларида тарқалиб кетган. “Тоттенхэм” ушбу ҳолатни ўта салбий кутиб олди ва шу туфайли клуб футболчиларга ўз вазифаларини эслатиб, пул жаримаси билан жазолашга қарор қилди.

Қайд этилишича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари бўлиб ўтган воқеа юзасидан “Тоттенхэм” ҳамда “Вест Хем” раҳбарлари билан суҳбат ўтказган.

Instagram'даги махсус @angliyafutboli саҳифамизга обуна бўлинг!


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: The Athletic