"Тоттенхэм" мураббийи Мэйсон: "Бэйл - жаҳон даражасидаги ўйинчи, у буни бир неча йиллар давомида исботлаган"
03 май 2021 10:35
Янгиликлар
"Тоттенхэм" мураббийи Мэйсон: "Бэйл - жаҳон даражасидаги ўйинчи, у буни бир неча йиллар давомида исботлаган"
"Тоттенхэм"да бош мураббий вазифасини бажарувчи Райан Мэйсон АПЛ 34-тури доирасидаги "Шеффилд Юнайтед" (4:0)га қарши ўйинда хет-трик қайд этган форвард Гарет Бэйл ҳақида гапирди.
"Мен доим Бэйлнинг вазиятлар яратиш қобилиятини йўқотмаганини ва йўқотмаслигини айтаман. У жаҳон даражасидаги ўйинчи ва буни бир неча йиллар давомида исботлади.
Энг ёқимлиси унинг жамоага муносабати ва садоқати. Сиз унинг таваккал қилишига амин бўлишингиз мумкин", - дейди Мэйсон.
Бэйл жорий мавсум барча мусобақаларда 30та ўйинда майдонга тушиб, 14та гол ва 3та ассист қайд этди.
"Тоттенхэм" Англия чемпионати турнир жадвалида 56 очко жамғарган ҳолда жадвалда 5-ўринни эгаллаб турибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар