"Тоттенхэм" Магуайрнинг ёрдами билан Кейнни Лондонда олиб қолиши мумкин
07 июн 2023 18:43
Янгиликлар
"Тоттенхэм" Магуайрнинг ёрдами билан Кейнни Лондонда олиб қолиши мумкин
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Харри Магуайр фаолиятини "Тоттенхэм"да давом эттириши мумкин.
"Тelegraph" нашрининг маълумотига кўра, Лондон клуби Харри Кейнни жамоада олиб қолиш учун Магуайрни сотиб олиш вариантини ўрганиб чиқмоқда.
Кейн ва Магуайр қалин дўст ҳисобланади. Жумладан, ҳужумчи аввалроқ "Тоттенхэм"га ҳимоячини сотиб олишни маслаҳат берганди. Бироқ лондонликлар ҳозирча Магуайр трансфери бўйича расмий таклиф билдиришганича йўқ.
Фикрлар