"Тоттенхэм" Гинтер учун "Бавария" ва "Реал" билан курашади

Alisher
17 сен 2021
Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби ҳимоячиси Матиас Гинтер фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

27 ёшли германиялик футболчи учун "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда.

Бундан ташқари, лондонликлар ўйинчи учун "Бавария" ва "Реал" билан курашишларига тўғри келади.

Гинтер ўтган мавсум 46та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Calciomercato