"Тоттенхэм" "Аталанта"дан Голлинини ижарага олишга яқин

Alisher
19 июл 2021
"Аталанта" дарвозабони Пьерлуижи Голлини фаолиятини "Тоттенхэм"да давом эттириши мумкин.

Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, Лондон клуби 26 ёшли италиялик борасидаги музокараларда олдинга силжиди.

"Шпорлар" маълум бир шартлар эвазига харид қилиш шарти билан ўйинчини ижарага олмоқчи.

Голлини ўтган мавсум барча мусобақаларда 32та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 32та тўп олиб чиқди ва 13 бор "қуруқ ўйин" ўтказди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira