“Тоттенхэм” — АПЛ жорий мавсумида ўйиннинг сўнгги 10 дақиқасида гол ўтказиб энг кўп очко йўқотган жамоа
28 дек 2020 08:38
Янгиликлар
“Тоттенхэм” — АПЛ жорий мавсумида ўйиннинг сўнгги 10 дақиқасида гол ўтказиб энг кўп очко йўқотган жамоа
“Тоттенхэм” АПЛ 15-тури доирасида “Вулверхэмптон” билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.
Ўйиннинг 1-дақиқасида Танги Ндомбеле лондонликларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 86-дақиқада Ромен Саисс якуний ҳисобни ўрнатди — 1:1. “Шпорлар” АПЛ жорий мавсумида сўнгги 10 дақиқаликда ўтказилган голлар сабаб ҳаммадан кўп, яъни 9 очко йўқотди.
АПЛ 15-туридан сўнг “шпорлар” 26 очко билан мусобақа жадвалида 5-ўринда, “бўрилар” эса 21 очко билан 11-ўриндан жой олган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар