

Тошкентда "Бунёдкор" "Пахтакор" билан тўқнаш келса, Фарғонада "Навбаҳор" "Нефтчи" меҳмони бўлади. Мазкур учрашувлар олдидан эксперт собиқ футболчи Абдумажит Тоировнинг фикр, тахминларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
"Бунёдкор" - "Пахтакор"
- Дербида "Пахтакор" таркиб бўйича ҳозир "Бунёдкор"дан кучлироқ. Лекин "Бунёдкор" кучли иштиёқ эвазига лидердан очко олишга ҳаракат қилади, деб ўйлайман. Менимча дуранг бўлади.
"Нефтчи" - "Навбаҳор"
- Водий дербиси ҳар доим қизиқ бўлган. Бу ўйинда ўйлашим бўйича "Нефтчи"нинг имкониятлари юқорироқ. Асосийси қизиқарли, сифатли ва мухлисларга ёқайдиган ўйин бўлиши шубҳасиз.



