

Соат 16:05да эфир юзини кўрадиган "Келажак Юлдузлари" кўрсатуви Республикамизда бўлиб ўтаётган болалар ва ўсмирлар ўртасидаги мусобақаларни ҳам ёритиб боради.
Хабарингиз бор, 11 март куни болалар футболи ўртасида Тошкент шаҳар чемпионати старт олди. Энди МТРК вакиллари уни ҳудди "Супер лига" ўйинларининг шарҳи каби ёритиб борадилар.
"Бунинг учун аввало МТРК раиси ва "Спорт ТВ" директори Зоҳид Каримовга раҳмат айтаман. Бугунги кунда "Супер лига" ўйинларини қиздириб юборишда катта сабаб бўлаётган канал билан энди биз болалар футболини ҳам оёққа турғизамиз", - дейди Тошкент шаҳар ФФ 1-Вице-президенти Нодирхўжа Юлдашев.



