UZ

Сўнгги янгиликлар

08:35“Байер“ Флориан Вирцга нарх белгилади  1 08:05Суперлига. "Сурхон" — "Сўғдиёна" 2:1  2 08:03Аморим навбатдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  4 07:33Суперлига. Бугун 3 та учрашув бўлиб ўтади  4 02:15АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди  12 02:09Иван Бошкович: "Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин"  3 01:26АПЛ. "Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га  2 01:19Саудия Арабистони. "Ал Насср" дуранг ўйнаб, 3-ўринни бой берди, "Ал Ҳилол"дан камбэк!  7 00:33"Сурхон" спорт директори: "Кубокда финалга қадар боришни мақсад қилгандик. Февзи Давлетов номидан узр сўраб қўяман"  2 23:24"Атлетико" Влаховичга қизиқиш билдирмоқда  1 22:30Де Зерби ПСЖ ва "Интер" ўртасидаги EЧЛ финали ҳақида: "Netflix’да фильм томоша қиламан"  3 22:04Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди   19 21:58Хёйсеннинг "Реал"даги маоши маълум. АПЛ клублари ҳимоячига кўпроқ пул тўлашга тайёр эди  3 21:35МЮда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди  1 21:11Хосеп Гвардиола: "Албатта, биз Англия кубогини қўлга киритишни истаймиз, аммо бу биз учун етарли эмас"  1

Тошкент CAFA ҳакамлар семинарига мезбонлик қилмоқда Янгиликлар

Тошкент CAFA ҳакамлар семинарига мезбонлик қилмоқда

"Кинг Плаза" меҳмонхонасида ҳакамлар учун семинар бошланди.

Унда CAFA'га аъзо мамлакатлардан 23 нафар ҳакам иштирок этмоқда. 



Семинарни ЎФА биринчи вице-президенти, CAFA ҳакамлар қўмитаси раиси Равшан Эрматов очиб бериб, иштирокчиларга бугунги кунда футболга замонавий технологияларнинг кириб келиши ортидан футболнинг жадаллик билан ривожланиб бораётгани, мухлисларга янада сифатли футбол тақдим этиш имконияти ошиб бораётганини таъкидлади. Табиийки, футболнинг янада жозибалироқ бўлишида ҳакамларнинг ўрни беқиёс бўлишига алоҳида урғу берилди. ФИФА ҳам ҳакамлик борасида катта янгиликларга қўл ураётгани бежиз эмаслиги таъкидланди. Шу сабабдан CAFA ҳакамликка жиддий эътибор бериб, унинг ривожланиши йўлида қатор ишлар амалга оширилаётгани билдирилди.



Семинар давомида ҳакамлар ўйин қоидалари юзасидан назарий тест ва видео тест топширишди. Шунингдек, ОФК инструкторлари томонидан ўйиндан ташқари ҳолат, тактик фоллар мавзуларида назарий машғулотлар ташкил этилди.

Қайд этиш керак, ўқув-амалий машғулотларни ўз ичига олган мазкур семинар 29 январгача давом этиши режалаштирилган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика