

Учрашув жанговар 3:3 ҳисоби билан якунланди. Баҳсни бошқариб борган Сардор Исматуллаев ўйин давомида «Андижон» жамоаси дарвозасига иккита пенальти қўйди ва андижонликларнинг жами тўрт нафар вакилига қизил кўрсатди. Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази мазкур ҳолатлар Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан алоҳида кўриб чиқилишини маълум қилади.



